currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди

Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди

Ўзбекистон

calendar

23.10.2023

eye

1 416

Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд шаҳридаги 136-144-сонли кўп қаватли уйлар (9 та) табиий газ тармоғига “Биллинг” дастуридан рўйхатдан ўтмаган ҳолда уланиб олиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ушбу кўп қаватли уйлар “А. Б.” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга қарийб 9 млрд 535 млн сўм (25 млн 90 минг 836 метр куб) зарар етказилганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, мазкур ҳудуддаги 142-143-сонли кўп қаватли уйлар электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, “ПК-учёт” базасида рўйхатдан ўтмаган ҳолда ноқонуний фойдаланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: