Ўзбекистон
04.10.2023
1 334

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда сентябрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунда 94 млн 533 минг метр куб табиий газ (91 млрд 57 млн сўм) ва 42 млн 961 минг кВт⋅соат электр энергияси (20 млрд 371 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган жами 111 млрд 428 млн сўм зарар ундиришга қаратилган. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг. Келтирилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Тошкентда 4 та истеъмолчи 500 млн сўмлик газ ва “свет”ни ўғирлагани аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўн беш кун ичида 73 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирлангани маълум бўлди
Декабрь ойининг ярмида 411 нафар истеъмолчи табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.