Life Style
06.06.2025
384
Ҳар бир давлат ўзининг ижтимоий-сиёсий, маданий ва тарихий хусусиятларига қараб қонунлар қабул қилади. Аммо баъзи мамлакатларда шундай қонунлар борки, уларнинг борлигига ишониш қийин. Бу қонунлар баъзан ҳазилдек туюлади, баъзан эса инсонни ҳайратга солади. Қуйида ана шундай энг ғаройиб ва кутилмаган қонунлар билан танишамиз.
Сингапурда сақич чайнаш тақиқланган
Сингапурда 1992 йилдан бери чақоқ (жевательная резинка) сотиш, олиб кириш ва ҳатто чайнлаш тақиқланган. Бу қонун шаҳарни соф ва тозалигича сақлаш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳолат Сингапурни дунёдаги энг тоза шаҳарлардан бирига айлантирди. Фақат 2004 йилда тишларни даволаш учун кам миқдордаги сақичлардан қонуний фойдаланиш тикланди. Улар бевосита стоматолог ёки шифокордан сотиб олиниши керак.
Швейцарияда тунги вақтда ҳожатхонада сув тушириш мумкин эмас
Швейцарияда кечки соат 22:00 дан кейин ҳожатхона сувини оқизиш ва душдан фойдаланиш мумкин эмас. Бундай қонунни амалдорлар тунги вақтдаги шовқин-суронга қарши курашиш учун жорий этишган. Тақиқ фақат кўп қаватли уйларга тааллуқли. Шундай қилиб, агар қўшнилар маълум бир квартирадан сув оқаётганини эшитаётганидан шикоят қилишса, унинг эгалари 1000 евро жарима тўлашади.
Японияда семизлик қонуний чекловда
Японияда 2008 йилдан бошлаб “Метабо қонуни” амал қилади. Унга кўра, 40 ёшдан 74 ёшгача бўлган фуқароларнинг бел айланаси аниқ чегарада бўлиши керак (эркаклар учун – 85 см, аёллар учун – 90 см). Бу орқали мамлакат соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этади.
Саудия Арабистонида рўзани бузиш – жиноят
Рамазон ойида жамоат жойларида овқат еб-ичиш, чекиш ёки очиқчасига рўзани бузиш Саудия Арабистонида жиноят ҳисобланади. Бу шариатга асосланган қонун бўлиб, унга риоя қилмаганларга жарима ёки қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Қонунлар жамиятнинг ичида яшайди ва унинг талабларига мос равишда шаклланади. Лекин баъзи қонунлар шу даражада ноодатий ва ғаройиб бўладики, уларни эшитган одам ҳайратда қолади. Бироқ шундай қонунлар орқали ҳар бир миллатнинг фалсафаси, урф-одатлари ва ҳаётга қараши кўринади.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.