Life Style
12.08.2026
624

Савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик қонунчиликда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари, мансабдор шахсларга эса 20 баравари миқдорида жарима солинади.
Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари анча миқдордаги қийматда бузилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 25 баравари, мансабдор шахсларга эса 40 баравари миқдорида жарима қўлланилади.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш янада оғирроқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатда фуқароларга БҲМнинг 70 баравари, мансабдор шахсларга эса 80 баравари миқдорида жарима солинади.
Қонунчиликка кўра, анча миқдор БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорни, кўп миқдор эса БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдорни англатади.
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан қўлда савдо қилиш ёки шаҳарларда савдо қилиш учун белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳолатда сотилаётган ашёлар мусодара қилинади ҳамда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш бўйича белгиланган қоидаларни бузган фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни реализация қилиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай қоидабузарлик учун фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Товар ёки хизмат учун тўлов нақд пулда ёки пластик карта орқали амалга оширилишига қараб нархни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш ҳам тақиқланган.
Бундай қоидабузарлик учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солинади.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.