currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди

Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди

Ўзбекистон

calendar

13.10.2023

eye

1 053

Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига етиб борди. “Манас” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: