Ўзбекистон
01.10.2023
1 373

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган. Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади. Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Бугун Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда бўлади
Президент ташриф давомида вилоятдаги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Ташриф дастурига кўра, давлат раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади.
Шавкат Мирзиёев Доҳада минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазма очилишида иштирок этди
Тантанали тадбирда Қатар Амири, БАА Президенти, Ироқ, Яман ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
Ўзбекистон Қатар билан “яшил” энергетика, қурилиш, туризм, молия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёр
Бугун, 2 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар ўтказди.