Ўзбекистон
09.06.2023
1 112
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди. Италия шимолида жойлашган Ломбардия мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Вилоят республика ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни эгаллайди. Учрашувда савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган йилда Ўзбекистон ҳудудларининг Ломбардия билан товар айирбошлаш ҳажми 83 фоизга ошди. Апрель ойида Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди. Ҳудуднинг Pietro Fiorentini, Terranova, Danieli, Fin. Opera каби етакчи компаниялари билан мустаҳкам шериклик алоқалари йўлга қўйилган. Ўзбекистон Президенти қўшма савдо ва инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш, Италиянинг илғор технология ва билимларини Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига янада кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Ломбардия билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш, Самарқандда қўшма инвестиция форумини ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Саноат кооперациясини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш учун қулай шароитлар яратиш, тиббиётда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, инновацияларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан Маданият кунларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Губернатор Ломбардия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳа ва ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Шавкат Мирзиёев Миланда инвесторлар ва йирик бизнес вакиллари билан учрашди
Умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган бир қатор янги инвестиция келишувлари ва савдо битимлари имзоланди. Улар энергетика, газ-кимё ва нефть-газ тармоғи, металлургия, кимё, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалигида катта кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.
Ўзбекистон ва Италия ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди
Музокараларда ҳуқуқий масалалар, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилишга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди.
Италия Президенти фарзанди билан Ўзбекистонга келди
Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида мамлакатга келди.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.