currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Италия ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди

Ўзбекистон ва Италия ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди

Ўзбекистон

calendar

09.06.2023

eye

1 501

Ўзбекистон ва Италия ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Рим шаҳридаги расмий тадбирларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди. Музокараларда икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашилди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: