Ўзбекистон
27.05.2023
1 559

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаб, 25 май куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг HY511 Тошкент-Сеул рейси билан Boeing 787 Dreamliner самолётида мамлакатдан жўнаб кетди. Ҳалима Яқуб ва унинг турмуш ўртоғи Моҳаммед Абдуллаҳ Алҳабши 23 май куни Uzbekistan Airways самолётида Остонадан Тошкентга учиб келганди. Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ва икки мамлакат бизнес-форуми 24 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. 25 май куни Ҳалима Яқуб «Афросиёб» тезюрар поездида Самарқандга борди ва у ердан кечки пайт пойтахтга қайтди. Сингапур президенти ташриф якунларини сарҳисоб қилар экан, сафар самарали ўтганини таъкидлаб, Ўзбекистон Сингапур тажрибасини ўрганишга хайрихоҳ бўлгани, шунингдек, Сингапур компанияларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини таъкидлаб ўтди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар йўлга қўйилади
Уларни йил охиригача ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Шавкат Мирзиёев Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохияни қабул қилди
Компаниянинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялари умумий ҳажми ҳозирги 600 миллион доллардан 850 миллион долларгача ошиши маълум қилинди.
Сингапурда сўнгги 20 йилда илк бор аёл киши ўлимга ҳукм қилинди
Мамлакатда қотиллик ва одам ўғирлашдан ташқари гиёҳванд моддалар савдоси учун ҳам жиноятчи ўлим жазосига ҳукм қилинади.
Ҳалима Ёқуб ким: Сингапурнинг биринчи аёл президенти ҳақида муҳим фактлар
Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб шу кунларда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Сингапур тарихида ва умуман, дунё тарихида камёб саналадиган аёл президентлар доим жамоатчиликнинг диққат марказида бўлади. Улар ҳақидаги маълумотлар кўпчиликка қизиқ. Ҳалима Ёқуб ким? Сиёсатга қандай аралашиб қолган? Қанча ойлик оладию қандай ютуқларга эришган?