currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларСуд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида давом этади

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида давом этади

Ўзбекистон

calendar

12.05.2021

eye

638

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказишади. Иккинчи даврада гуруҳлар аввал қабул ўтказмаган вилоятга боришади ва бу билан гуруҳлар томонидан ҳар бир вилоят фуқаролари қамраб олинади. Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Бу сафарги манзиллар – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 19-21 май кунлари иш олиб боради. Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин. Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 143

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


5-июн 2025, 07:00
1 069

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 052

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


24-май 2025, 06:27
815

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
24-октябр 2023, 14:04
5 218

Судга қандай мурожаат қилинади? муҳим 5 саволга жавоб

Судга мурожаат қилиш тартиби қандай? Масалан, ҳоким устидан арз қилинганда қайси судга борилади-ю, алимент ундиришни қайси суд кўриб чиқади? Ишлар нечта босқичда кўрилади? Судга бериш қанчага тушади? Давлат божини кимлар тўламайди? Hudud24.uz қуйида судга мурожаат қилишда билиш лозим бўлган энг муҳим масалаларга эътибор қаратади.

cover image
8-январ 2021, 07:57
750

Янги йилдан суд тизимида нималар ўзгаради?

cover image
15-апрел 2024, 13:18
794

Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

cover image
11-ноябр 2023, 11:35
1 067

“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди

10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.