currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

Ўзбекистон

calendar

18.10.2023

eye

1 045

Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди. Тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва туризм маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Йиғилишни UNWTOО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. “Ўзбекистон ҳукумати Бош Ассамблеянинг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнида сўнгги икки йили давомида туризмга оид вазифаларни белгилаб олди, зарур ҳуқуқий ва бизнес асослари яратилди. Биз муҳим инфратузилмага, жумладан, тарихий жойларни тиклаш, кўприклар ва йўллар қуриш, сув ва энергетика тизимларини янгилашга 1 миллиард доллар сармоя киритдик. Шунингдек, хусусий сектордан қўшимча 2 миллиард доллар жалб этилди. Хусусий тадбиркорлар томонидан Самарқанд шаҳрида 60 та янги меҳмонхона барпо этилди, яна 40 та меҳмонхона таъмирланди, Самарқанд аэропортида янги терминал қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик MICE туризм мажмуаси бўлган “Silk Road Samarkand” туристик маркази қурилди. Бундан ташқари, ушбу лойиҳаларнинг аксарияти яшил инвестициялардир. Масалан, бугунги кунда мажмуада фойдаланилаётган электр энергияси тоғ ёнбағрида ўрнатилган улкан қуёш батареясидан олинади”, – деди А.Абдуҳакимов. Шунингдек, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари туризм ва яшил ривожланиш соҳасида инвестициялар ҳамда хусусий секторнинг ҳиссаси муҳимлигини таъкидлади. Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ташкилот томонидан амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан, UNWTO бошқа ташкилотлар, давлатлар билан алоқаларни яхшилаганини, бутун дунёда туризм бозори кенгаяётганини таъкидлади. “2023-йилда бюджетнинг мунтазам даромади 14,3 миллион еврони ташкил қилади. Сўнгги икки йил ичида молиявий менежментда мисли кўрилмаган муваффақиятга эришдик: UNWTO бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бюджетини икки баравар оширди. Бу маблағлар ташкилотга аъзо давлатларда туризм соҳаси ривожи учун сарфланади. UNWTO ҳозирда 58 миллат вакилларидан иборат 186 нафар ходимга эга. Биз ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашни кучайтирдик. Шунингдек, гендер тенглигига ҳам амал қиляпмиз. Келажакда Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятимизни янада кучайтириш ниятидамиз. Мақсадимиз туризм соҳасида таълимни кучайтириш, инвестицияларни ошириш ва изчил ислоҳотлар орқали туризм соҳасини янада ривожлантиришдир. Қолаверса, ташкилот сафини янада кенгайтириш ҳаракатидамиз”, – деди Зураб Пололикашвили. Йиғилишда ташкилот фаолиятига оид ҳисобот тингланди. Шунингдек, туризм соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
18-октябр 2023, 07:31
1 027

Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

cover image
16-октябр 2023, 16:44
1 214

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади

Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.

cover image
16-октябр 2023, 14:03
960

Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент

Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури қабул қилинишини айтиб ўтди.

cover image
19-октябр 2023, 12:05
1 161

Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади

Ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган мазкур тажриба кейинчалик Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа мактаблар ўқув дастурларига киритилади.