Life Style
31.05.2025
408
Даря Ким,
«Макс Планк» инновациялар ва рақобат институтининг катта илмий ходими
Сунъий интеллект муаллифлик ҳуқуқларини бузадими? Менимча, бу истиснолар ва чекловларни қандай талқин қилишга боғлиқ. Бу бўйича жуда кам суд амалиёти мавжуд. Агар ҳимоя қилинган асарлар ёки бошқа материаллар сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқишда фойдаланилса, истиснолар ва чекловлар мезонларига тўлиқ жавоб бермайди, деб ўйлайман.
Аммо биз ҳозирча расмий қарорларни кутмоқдамиз. Сунъий интеллектнинг рақамли компаниялар соҳасидаги ўрни яхши ёки ёмон бўлиши мумкин. Албатта, бу тадқиқот ва ишланмаларни, яъни инновация жараёнини муайян даражада енгиллаштиради. Агар у янги дори воситалари ёки препаратлар ишлаб чиқишда ёрдам берса, у ҳолда бу албатта катта фойда.
Интеллектуал мулк соҳасида эса, масалан, ўзини ўзи бошқарувчи автомобиль ихтиро қилинди, бу кашфиётда СИ ва инсон тафаккури биргаликда қатнашган. Агар бу қурилма билан боғлиқ нимадир юз берса, ким жавобгар бўлади? – бунга ҳозирча ечим йўқ.
Менимча, асосий хавф ёки муаммо шундаки, маълум бир кашфиётда ҳамиша ҳам ҳақиқий ихтирочи борми-йўқми, яъни етарли даражада ҳисса қўшган инсон борми-йўқми – бу аниқ эмас. Баъзан жуда оддий ҳисса қўшган шахсни ҳам ҳақдор деб топиш мумкин, бу эса тўғри эмас. Менимча, бу айнан ахборот технологияларидаги муҳим муаммолардан бири.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.