Ўзбекистон
30.01.2024
1 036

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида 2024 йил 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарланганлиги ҳолатини ўрганиш юзасидан Болалар омбудсмани расмий ахборот берди.
Аниқланишича, мазкур мактаб интернатга аутсорс хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи “Ўткир гастрит” аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳодиса тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилиши натижасида мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан 26.01.2024-yilda Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қандай жавобгарлик белгиланиши мумкин?
Жиноят Кодексининг 186-моддасига кўр, истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, БҲМнинг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жаримадан тортиб, етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазоланиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.