Тармоқда нима гап?
14.08.2026
362

Бугун ахборот тезлиги ҳаётимизнинг деярли барча жабҳасини белгилаб бермоқда. Биргина қонундаги ўзгариш миллионлаб инсонларнинг кундалик ҳаётига таъсир қилиши, бир қарор бутун бир соҳанинг фаолият тартибини ўзгартириши мумкин. Бундай шароитда ҳуқуқий ахборотни шунчаки эълон қилишнинг ўзи етарли эмас. Уни аниқ, ишончли, тушунарли ва таъсирчан шаклда етказиш ҳам алоҳида маҳоратни талаб этади.
Ана шундай масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган тузилма — “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази. Марказнинг нашриёт фаолияти эса оддий босма маҳсулот тайёрлашдан кўра кенгроқ мазмун касб этади: ҳуқуқий билимни жамиятга етказиш, илмий фикрни оммалаштириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қиладиган ўзига хос маърифий майдон.
Китоб, журнал ёки илмий тўпламнинг қиймати унинг саҳифалар сони билан эмас, ундаги фикр ва билимнинг ҳаётга таъсири билан ўлчанади.
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг нашриёт имкониятлари ҳам айнан шу тамойилга таянади.
Бу ерда ҳуқуқий мавзудаги материалларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, илмий ва амалий жиҳатдан бойитиш ҳамда ўқувчига муносиб шаклда тақдим этиш учун муҳим профессионал база мавжуд.
Марказнинг нашриёт йўналиши орқалиҳуқуқий, ижтимоий-ҳуқуқий, илмий мазмундаги нашрлар яратилади. Бундай нашрлар ҳуқуқшунослар, илмий тадқиқотчилар, талабалар, давлат хизматчилари билан бир қаторда, жамиятдаги ҳуқуқий жараёнларга бефарқ бўлмаган кенг китобхонлар учун ҳам муҳим манба бўла олади.
Энг муҳими, бу ерда мазмун ва шакл уйғунлигига эришиш имконияти мавжуд. Чунки кучли илмий ғоя профессионал таҳрир, пухта тайёргарлик ва сифатли нашр билан уйғунлашгандагина ўзининг ҳақиқий қийматини намоён этади.
Марказ томонидан мунтазам нашр қилиб келинаётган кодекслар, илмий-амалий шарҳлар, ҳуқуқий қўлланмалар, газета ва журнал аллақачон ўз ўқувчиларини топиб улгурган.
Сизга ҳам ҳуқуқий йўналишда ўз ишининг усталари томонидан тайёрланган адабиётлар керак бўлса (+998 55) 5104787 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки info@adolatmarkazi.uz га мурожаат этишингиз мумкин.
Карим ЗАРИПОВ
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.