Ўзбекистон
18.09.2023
1 301

Жиноят кодексининг 192-2-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланган. Лекин, айрим назорат қилувчи орган мансабдор шахслари томонидан лоқайдлик ва беэътиборликка йўл қўйилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида такрорий ноқонуний текширишлар ўтказилмоқда. Жумладан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси С.Б тадбиркорлик субъекти фаолиятида ноқонуний текширув ўтгазганлиги учун дастлаб жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг 2021 йил 19 ноябрда жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамасдан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси С.Б томонидан такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказилган. Ушбу қонун бузилиш ҳолати Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан Деҳқонобод туман прокуратурасига алоқа хати орқали маълум қилиниб, тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган. Қайд қилинган қонун бузилиш ҳолати асосида Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан С.Б га Жиноят кодексининг 1922-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг жорий йил 4 сентябрдаги ҳукми билан Б.С жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан жиноий жазо қўлланилди. Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди
Аввалроқ Солиқ қўмитаси мазкур компанияга огоҳлантириш берган эди.
Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди
Ноқонуний текшириш учун Ғузор туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланган.
Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилиняпти
2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади.