Ўзбекистон
13.07.2023
2 881

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан қуйидаги қоидалар белгиланган: Ишлаётган аёлларга, ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тегишлича иш ёки ўқиш жойидан тўланади. Талаба ОТМга аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварини (660.000 сўмни) ташкил этади. Нафақани олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади: • ОТМ ректори номига ариза; • Паспорт нусхаси; • Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси. Агар боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда қанча талаба бор?
Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс бошланиш вақти маълум қилинди
Бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.
Янги ўқув йилидан бошлаб хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабаларга стипендия берилади
1 сентябрдан хорижий тилни билган тиббиёт олийгоҳи талабасига БҲМнинг 3 баробар миқдорида стипендия тўланади.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.