Ўзбекистон
15.04.2021
792

Қонун — ҳар бир давлатнинг ҳаракатлантирувчи кучи, жамият ҳаётининг турли соҳаларида мақсадли ислоҳотларни амалга ошириш пойдевори ҳисобланади. Ҳар бир мамлакат ҳуқуқий ахборот тарқатиш орқали фуқароларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда норма ижодкорлиги бўйича ўз тажрибасига эга. Мамлакатлар бир бирларининг тажрибалари билан танишиб таҳлил қилиши ва ўрганиши давлатлар норма ижодкорлиги фаолиятига самарали механизмларни татбиқ қилиш имконини яратади. Бугунги кунда давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш босқичма босқич ислоҳ қилинмоқда. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан бири сифатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш кўрсатиб ўтилган. Ушбу соҳада аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳамкорлигини, шунингдек, халқаро ҳамкорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. “Tashkent Law Spring” II Халқаро ҳуқуқий форумининг сессияларидан бири ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш масалаларига бағишланган. Сессия доирасида қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган: – ҳуқуқ соҳаларини рақамлаштириш жараёнида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш; – давлат органларида ахборот очиқлигини таъминлашнинг самарали воситалари; – давлат ахборот хизматларидан универсал фойдаланишни таъминлашнинг замонавий механизмлари; – ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, мазкур соҳада тажриба алмашиш ва хорижий давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан бу борада ҳамкорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш масалалари. Сессияда давлат бошқаруви ва давлат хизматларини рақамлаштириш жараёнлари даврида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш йўналишида катта тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий ташкилотларнинг вакиллари иштирок этади. Жумладан, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот илмий маркази, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборот миллий маркази, Қозоғистон Республикаси Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот институти, Қирғизистон Республикаси Адлия вазирлигининг адвокатура ва ҳуқуқий тарғибот бошқармаси, Арманистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тадқиқотлар ва қонунчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Канаданинг Торонто университети ҳуқуқ факультети вакиллари иштирок этади. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди
Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир
Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида VII халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади
«Адолат» МҲАМ делегацияси вакиллари Минск вилоятида жойлашган ҳудудий ҳуқуқий ахборот маркази фаолияти билан танишди