currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТашқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди

Ташқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон

calendar

28.11.2023

eye

907

Ташқи ишлар вазирлиги ходими Фарғона ҳокимига ўринбосар бўлди© Фото: hudud24.uz

Мамажонов Нуриддин Ёқубжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Кеча, 28 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилган. Унда Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилган.

Нуриддин Мамажонов 1982 йил 27 июлда Қувасой шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ҳамда Марказий Богема университетини (Прага) тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтида (Прага) Бизнес бошқарув доктори (DBA) илмий даражасини олган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида фаолият олиб борган. 2022-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлган.

Нуриддин Мамажонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари – Халқаро иқтисодий ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

2021 йил май ойидан 2023 йил ноябрга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган Иқболжон Эргашев Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-декабр 2023, 04:24
1 464

Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

cover image
16-декабр 2023, 05:33
1 190

Тошкентнинг 5 туманига фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича судьялар тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди.

cover image
27-ноябр 2023, 13:51
942

Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.

cover image
27-ноябр 2023, 07:04
967

Тошкент ва Сурхондарёдаги 6 туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.