Ўзбекистон
02.05.2023
1 403

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати ички ишлар ходимлари томонидан икки нафар эркакнинг қийноққа солинаётгани ҳақида пост эълон қилди. Айтилишича, Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солингани, оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, ноинсоний қийноқларга солинганини иддао қилган. Хабарда босқинчилик билан гумонланиб қўлга олинган шахснинг танасининг турли қисмлари кўкариб, жароҳат олгани акс этган бир нечта фотосуратлар ҳам эълон қилинган. Мазкур воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат берди.
Унда айтилишича, 12 апрель куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Наманган вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида бир неча ойлар давомида тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилиб уларни қўрқув остида ушлаб келаётган йирик уюшган жиноий гуруҳнинг 10 нафар аъзолари қўлга олинган.
Ички ишлар вазирлиги изоҳида гуруҳ аъзоларининг илгари оғир турдаги жиноятлар билан бир неча маротаба судлангани ва ниҳоятда тажовузкор экани айтилади. Гумондорлар ички ишлар органларининг махсус кучлари жалб этилган ҳолда қўлга олинган ва зарарсизлантирилган. Гумондорларнинг ёнидан, олдидан махсус тайёрланган 2 дона ўткир тиғли жисм, бир нечта скотч, Ички ишлар органлари ходимларининг дала формалари, резина қўлқоплар, 0,7 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси, трамадол таблеткаси ва спорт сумкаси далилий ашё сифатида олинган.
Таъкидланишича, фуқаро Х.А. қўлга олиш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги сабабли, махсус хизматлар томонидан жисмоний куч ишлатилган.
Қўлга олинган шахсларнинг қийноққа солингани акс этган фотосуратларини вазирлик қуйидагича изоҳлади:
Юқорида баён этилган жиноят ишлари бўйича гумондорларнинг айримлари мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келганликлари, илгари кўчада турли муштлашувларда қатнашганликлари аниқланган бўлиб, ҳозирда учинчи шахслар орқали илгари мавжуд бўлган жароҳатларини пеш қилган ҳолда, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлик ва носоғлом шов-шув уйғотиш мақсади кўзланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларни бошқа бир қатор оғир жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Барчаси ўрнатилган тартибда ҳимоя билан таъминланган. Ҳар бир ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
ИИБ биноси 4-қаватидан ўзини ташлаб юборган йигит иши бўйича жиноят иши очилди
Терговда қийноқларга барҳам бериш учун 10 та таклиф ишлаб чиқилди
Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш, ходимларни жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини билиши, психологик ҳолатини стресс-тестдан ўтказиш тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.
Бўкада терговга жалб қилинган шахс қийноқ оқибатида вафот этган
Терговдан қочишга урингани айтилаётган шахс вафот этди