currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТиббиёт ва фармацевтика фаолияти бўйича талаблар кучайтирилади

Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти бўйича талаблар кучайтирилади

#NoComment

calendar

21.10.2026

eye

64

Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти бўйича талаблар кучайтирилади

2030 йил 1 январдан тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин. 

Ҳукумат қарори (577-сон, 19.10.2026 й.) билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат муайян мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга беш йил муддатга берилади. Давлат рўйхатидан ўтмаган шахснинг тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтика касбий фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.

Ваколатли орган — Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази.

2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар ходимлар мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Мутахассислиги бўйича камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга ходимлар махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади (мурожаат санасига қадар мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ вақт давомида узлуксиз касбий фаолиятни амалга оширмаган ходимлар бундан мустасно).

Мурожаат Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Тиббий малака платформаси орқали қилинади. Электрон аризалар дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Ваколатли орган сўровномани 5 иш куни ичида ўрганиб, талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади ва Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текширилади. Унинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ёки дубликати берилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтган ходимлар касбий фаолиятни давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Улашиш: