Тармоқда нима гап?
07.05.2025
337
Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси талабларига асосан, почта ва курьерлик жўнатмасини фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги, адресат кўчиб кетганлиги ёхуд почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси хизматлари кўрсатиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олиши имкониятини истисно этадиган бошқа ҳолатлар туфайли жўнатиш имкони бўлмаса, улар жўнатувчига Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган муддатларда қайтарилади.
Агар фойдаланувчининг манзилига доир зарур маълумотлар аниқ эмаслиги ёки йўқлиги туфайли етказиб берилмаган (топширилмай қолган) почта ёки курьерлик жўнатмаларини жўнатувчига қайтаришнинг имкони бўлмаса ёхуд жўнатувчи қайтарилган почта ёки курьерлик жўнатмаларини олишдан воз кечган тақдирда, улар тарқатилмай қолган жўнатмалар сифатида вақтинча сақлаш учун почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қабул қилинади.
Тарқатилмай қолган почта ва курьерлик жўнатмаларини вақтинча сақлаш қонунчиликда белгиланган тартибда почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан олти ой давомида амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин:
— қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва бошқа предметлар белгиланган тартибда реализация қилинади ҳамда почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари харажатларининг ўрни қопланганидан кейин тушган пул маблағлари, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларида аниқланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети даромадига ўтказилади;
— ҳужжатлар (паспортлар, идентификацияловчи ИД карталари, дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар ва бошқалар) уларни берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга топширилади;
— хатлар тегишли далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланади.
Адресатларни ва жўнатувчиларни қидиришнинг имкони бўлмаганда, тарқатилмай қолган пул маблағларининг почта ўтказмалари почта алоқасининг миллий оператори томонидан ўн саккиз ой давомида сақланади, шундан кейин бу пул маблағлари маҳаллий буджет даромадига ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.