currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонида “Cinema Park” ташкил этилади

Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонида “Cinema Park” ташкил этилади

Ўзбекистон

calendar

22.12.2023

eye

647

Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонида “Cinema Park” ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозимлигини айтди.

“Савол туғилади: халқимиз телевизорни энг кўп кўрадиган пайтларда, яъни, “прайм-тайм” вақтида хорижий сериалларга катта ўрин бераётганимиз қанчалик тўғри?

Бу олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда. Жумладан, миллий сериаллар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд тизимни тубдан ислоҳ этиш, бу йўналишда ижодкорларимизни қўллаб-қувватлаш лозим”,- деди Президент.

Миллий сериалларимизни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларимизга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бунинг учун эркин иқтисодий зона – “Cinema Park” ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамасига “Cinema Park” учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: