currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди

Ўзбекистон

calendar

19.10.2023

eye

969

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими устидан суд ҳукми ўқилди. Қайд этилишича, 2023 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ш. Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади. Маълумот учун, айбланувчи Ш.Ш. мазкур ишни 2019 йилнинг ёз фаслида Тошкент вилояти Қибрай туманида содир этган. Жабрланган қиз ота-онаси билан Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилган. 2019 йилнинг ёзида эса бувисининг уйига, Тошкент вилояти Қибрай туманига келган. Воқеа содир бўлган куни қиз дугонаси билан бирга бўлган. Уйига қайтаётганида уни бувисининг қўшниси Ш.Ш. куч ишлатиб, бир бинога олиб кирган ва ўша ерда қизни зўрлаган. Қиз узоқ вақтга қадар таҳдидлардан қўрқиб бўлган воқеани ҳеч кимга айтмаган. 2022 йилнинг февраль ойида қизнинг ота-онаси бундан хабар топиб, Шариповни жавобгарликка тортиш учун АҚШдан Тошкент шаҳрига етиб келган. Бунинг учун улар турли давлат ташкилотларига ариза билан мурожаат қилган.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 141

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


5-июн 2025, 07:00
1 055

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 051

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


24-май 2025, 06:27
815

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
20-июл 2024, 06:33
853

Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган.

cover image
1-апрел 2024, 09:10
914

Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

cover image
27-январ 2024, 06:01
775

“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Назоратчи аёл фуқаронинг уйига ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган.

cover image
20-январ 2024, 07:49
860

Миллий гвардиянинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган бўлимларга номзодлар танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.