Ўзбекистон
20.01.2024
1 310

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3491, 17.01.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш
ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига (ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмалари) иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби белгиланган.
Хусусан, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва қоровуллик бўлинмаларига номзодлар танлов асосида мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
якка тартибда суҳбат;
номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.
Бунда:
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг барча босқичларида;
қоровуллик бўлинмаларига кириш учун номзодлар танлов тадбирларининг фақат дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларида иштирок этади.
Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига қабул қилишда номзодларнинг бўй ўлчами қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:
эркак номзодлар учун 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги;
аёл номзодлар учун 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги.
Қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинадиган номзодларга антропометрик параметрлар белгиланмайди.
Дастлабки ўрганиш, суҳбат, тиббий кўрикдан ўтказиш ва жисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган ҳамда тиббий кўрикдан яроқли деб топилган номзодлар бўш лавозимлардан келиб чиқиб, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига қабул қилинади.
Дастлабки ўрганиш ва жисмоний тайёргарликдан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар бўш лавозимлардан келиб чиқиб, қоровуллик бўлинмаларига қабул қилинади.
Бунда, номзодларнинг натижалари тенг бўлган тақдирда жисмоний тайёргарлик босқичида юқорига натижа қайд этган номзод устунликка эга бўлади.
Агар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик босқичидаги натижалари ҳам тенг бўлган тақдирда Қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади ва энг юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сурхондарёда вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни Миллий гвардия ходими устига ҳайдади
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган.
Қонунчиликка Миллий гвардия фаолияти билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ-881-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди
Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб, ўлдириб қўйди
Бу ҳақда Hudud24.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.