Ўзбекистон
27.12.2023
976
© Фото: Surxondaryo viloyati IIB JXX YHXBИжтимоий тармоқда Gentra ҳайдовчиси ИИО ходимларининг талабига бўйсунмай ҳаракатланиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 26 декабрь куни 12:45 ларда Денов тумани Ш.Рашидов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор Дилшоджон Хайитмуродов ҳудудда ўрнатилган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган Gentra ҳайдовчисига қоидабузарлигини тушунтириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.
Аммо, 16 ёшли ҳайдовчи А.Ш. ҳужжатлари йўқлигини ва отаси келиб тақдим этишини маълум қилиб, шу заҳоти ҳаракатланиб кетишга уринган.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида, транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчиси туман Денов тумани ИИБ га олиб бориб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.