currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда 3 киши тупроқ остида қолгани тахмин қилинмоқда

Тошкентда 3 киши тупроқ остида қолгани тахмин қилинмоқда

Ўзбекистон

calendar

11.10.2023

eye

1 237

Тошкентда 3 киши тупроқ остида қолгани тахмин қилинмоқда

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Учтепа туманида қувур учун чуқурлик қазиш вақтида ишчиларни тупроқ босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отряди 16 нафар қутқарувчилари томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: