Содда талқин
03.09.2024
2 519
Жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, унда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегацияларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Конференцияда БМТ, МДҲ АТМ, Интерпол, EОГ, ОҲИЧК ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иштирокчиларнинг хавфсизликка нисбатан бўладиган янги таҳдидларга нисбатан умумий тушунча ва ёндашувларини шакллантиришдан иборат.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ АТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг "Шарқ-Аксилтеррор – 2024" қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.
Машғулотлардан кўзланган мақсад муҳим инфратузилма объектлари ва одамлар гавжум бўлган жойларда террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма аксилтеррор тадбирларини ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Чўлни бузиб, боғ ярат, боғни бузиб, чўл эмас!
Бугун ўша боғнинг ўзига ҳаво етишмаяпти, нафаси қисаяпти, дармони қуриб бораяпти.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.