Ўзбекистон
05.04.2024
775
© Фото: hudud24.uzСурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Туркиянинг қуёш электр стансиялари қуриш фаолияти билан шуғулланувчи “Акгун энержи” компанияси бош директори Кемал Гунай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Туркиялик инвесторлар Сурхондарё вилоятининг об-ҳавоси йилнинг асосий қисмида қуёшли бўлиши, кейинги йилларда тобора эҳтиёж ортиб бораётган энергия, жумладан, қайта тикланувчи электр энергияси манбаларини жорий этиш учун зарур имконият ва шароитларга эга эканлигини таъкидлашиб, воҳамизда 100 МВт қувватдаги қуёш фотоелектр стансияси қуриш лойиҳасини таклиф қилишди.
Музокаралар якунида икки томон мутахассислари иштирокида лойиҳанинг техник-иқтисодий имкониятларини кўриб чиқиш, такомиллаштириш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.