Life Style
03.03.2026
26

Бугун Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров бошчилигидаги делегация Туркияга ташриф буюрди ва Истанбулда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мулоқот давомида ватандошларга юртимизда нотариат соҳасида амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Айнан онлайн тарзда видеоконференцалоқа орқали аксарият нотариал ҳаракатларни бажариш имконияти яратилгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, иштирокчиларга аризалар, ишончномалар, шартномалар ва меросга оид нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш ҳамда чет элда расмийлаштирилган нотариал ҳужжатларни Ўзбекистонда тан олиниши бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида ватандошларнинг саволлари атрофлича кўриб чиқилди ва барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Меҳнат кодексида таътилга оид нормаларнинг мазмуни: 5 муҳим саволга жавоб
Ҳар йилги меҳнат таътили иш ўрни ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда берилади.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.