Ўзбекистон
15.05.2023
1 132

Туркияда кеча бўлиб ўтган президентлик ва парламент сайловларида Эрдўғоннинг "Адолат ва тараққиёт" партияси етакчилигидаги Республикачилар алянси 99,55 фоиз овоз саналгандан кейин 49,3 фоиздан кўпроқ овоз тўплади, яъни парламентдаги 600 ўриндан 322 ўринни эгаллаши мумкин. Қиличдорўғли бошчилигидаги Республика Халқ партияси 35,19 фоиз ёки қарийб 212 ўринни қўлга киритди, деб хабар берди Туркия Марказий сайлов комиссияси. Республикачилар иттифоқига аъзо бўлган "Миллий Ҳаракат" партияси ва "Фаровонлик" партияси мос равишда 51 ва 5 ўринга эга. Алянснинг тўртинчи сиёсий кучи – “Буюк йўл” партияси 1 фоиз овоз олди ва қабул қилинган овозларни тақсимлаш тизимига кўра, депутатлик мандатларини олмайди. 14 май куни Туркияда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бюллетенларнинг 98 фоизи қайта ишлангач, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,35 фоиз, унинг асосий рақиби Камол Қиличдорўғли 45 фоиз овоз олди. Эрдўған Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичига тайёр эканини айтди. Шунингдек, Камол Қиличдoрўғли ҳам тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилишини ва мухолифат “албатта ғалаба қозонишини” айтган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Эрдоған ё Қиличдорўғли: ким 50 фоиз овоз олади? Туркиядаги сайловларда иккинчи тур бўлиши тахмин қилинмоқда
Келаётган якшанба – 14 май куни Туркияда президентлик ва Буюк Миллат Мажлисининг (парламент) 600 нафар депутати сайлови бўлиб ўтади. Социологларнинг прогнозларига кўра, президентлик сайловларида иккинчи тур ўтказилиши мумкин. Бугун ушбу жараён энг қизиқ, натижасини тахмин қилиш мушкул сайлов кампанияси сифатида дунё эътиборида турибди.
Мирзиёев Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади
"Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи" – эксперт сайловдан кейинги Туркия истиқболи ҳақида
Президентлик пойгасидан чиқиб кетган Синан Оған сайловнинг иккинчи босқичида Эрдўғонга овоз беришга чақирди
Туркиядаги президент сайловининг биринчи даврасида учинчи ўринни эгаллаган Синан Оған сайловнинг иккинчи даврасида Ражаб Тоййиб Эрдоғанни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу Камол Қиличдорўғли учун нохуш хабар бўлди.