Ўзбекистон
26.07.2023
1 143

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 9 минг 403 та таълим муассасаларида педагогларга меҳнат таътили учун ҳақ тўланиши ҳолати ўрганилган. Ўрганишларда республика бўйича жами 656 та ҳолатда буйруқни расмийлаштиришда хатоликка йўл қўйилгани, бунинг оқибатида меҳнат таътили учун ҳақ белгиланганидан кам тўлангани аниқланган. Шунингдек, 20 минг 550 нафар педагог ходимнинг “таътил олиш ҳуқуқим бузилди” мазмунидаги мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқлари тикланган. Кўрилган таъсир чораларидан сўнг 8 минг 243 нафар педагогнинг таътил пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, улар фойдасига жами 7 млрд 825 млн сўм маблағ ундириб берилган. Якунда 8 минг 243 нафар педагог ходимнинг таътил пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, педагоглар фойдасига 7 млрд. 825 млн. 86 минг сўм маблағ ундириб берилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.