currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ота-онага қандай чора кўрилади?

Ўқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ота-онага қандай чора кўрилади?

Ҳуқуқ

calendar

24.06.2026

eye

45

Ўқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ота-онага қандай чора кўрилади?

Савол: Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда ўқитувчини обрўсизлантириб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган ўқувчилар ёки ота-оналарнинг видеоларига кўзимиз тушаяпти. Бундай ҳолатда ота-онага қандай чора кўрилади?

Жавоб: Аввало, Конституциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунинг учун педагогларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш, унга босим ўтказиш кабилар мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча, мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси – туҳмат, 140-моддаси – ҳақорат)

Бундай ҳолатда туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилиш лозим.

Улашиш: