currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларУкраина НAТОнинг Вильнюсдаги саммитидан муҳим қарорлар кутмоқда

Украина НAТОнинг Вильнюсдаги саммитидан муҳим қарорлар кутмоқда

Ўзбекистон

calendar

07.07.2023

eye

1 005

Украина НAТОнинг Вильнюсдаги саммитидан муҳим қарорлар кутмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский НAТО етакчиларининг учрашувини “Европада умумий хавфсизликнинг калити” деб атади. НAТОга аъзо давлатлар ва Украина иттифоқнинг Вильнюсдаги саммитига ҳозирлик кўрмоқда. Киев ташкилотга расмий таклиф олиш истагини бир неча бор билдирган. Тадбир арафасида Литва президенти Гитанас Науседа ҳужжатларнинг тайёрланган матни Киевни “хафа қилмаслигига” ваъда берди. Украина Президенти Владимир Зеленский халққа мурожаатида катта умидлар билдирди: “Вильнюсдаги НAТО саммитининг муҳим санасига роппа-роса бир ҳафта қолди. Вилнюсдаги умумий хавфсизлигимиз ғалаба қозониши учун биз ҳамкорлар билан максимал даражада ишлаймиз. Муваффақиятга эришишда ҳаммаси ҳамкорларимизга боғлиқ”. НAТО саммити арафасида Польша президенти Aнжей Дуда Украинани қабул қилиш жараёнини тезлаштиришга чақирди. Унинг фикрича, Вильнюсдаги, асосан, Россия босқинига бағишланган музокаралар ечимларидан бири Киевнинг Шимолий Aтлантика иттифоқига кириши учун дастлабки шартларни қисқартириш бўлиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
13-июл 2023, 12:37
1 030

Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам ваъда қилинди: Вильнюсдаги саммит якунлари

Зеленскийнинг НАТО таклифларидан ҳафсаласи пир бўлгани айтилмоқда. Аъзолик шартлари қандай?

cover image
19-май 2023, 09:47
1 469

Зеленский Хиросимадаги G7 саммитида иштирок этиши мумкин: саммитда қандай муҳокамалар кутиляпти?

The New York Times нашрининг ёзишича, Зеленский бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилиш қобилиятига эга бўлиб, Ғарбдан самолётлар ва ҳарбий техника борасида кўпроқ ёрдам сўрайди ва уларнинг қўлловига интилади. Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларга қилган сўнгги сафарлари давомида у кўплаб қўшимча ҳарбий ёрдамга (қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳк.) эга бўлди.

cover image
16-май 2023, 07:18
947

Бахмут ва Маринка жанговар ҳаракатлар марказида

Украина президенти Владимир Зеленский Россия кучларига қарши ҳужумни бошлаш учун кўпроқ вақт кераклигини айтди.

cover image
17-август 2024, 09:54
1 246

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.