Ўзбекистон
13.07.2023
756
11-12 июль кунлари Вильнюсда НАТО саммити бўлиб ўтди. Унинг асосий мавзуларидан бири Украинани қўллаб-қувватлаш эди.
Катта еттилик давлатлари Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги баёнотни қабул қилди. Унга кўра, Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам ваъда қилинди. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида, АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказилган қўшма брифингда маълум қилинди.
Унга кўра, Украина қўшинлари қуруқликда, ҳавода ва денгизда замонавий ҳарбий техника билан таъминланади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа, артиллерия ва узоқ масофага учувчи қуроллар, зирҳли техника ва жанговар самолётлар каби бошқа муҳим имкониятларга устунлик берилади.
Украина НАТОга қўшиладими?
Саммитнинг биринчи кунида НАТО давлатлари Украинанинг альянсга кириш жараёнини соддалаштиришга келишиб олдилар. Россия билан уруш тугаганидан кейин Украинага иттифоққа қўшилиш имконияти берилади. Аммо Киевни иттифоққа таклиф қилишнинг аниқ муддати белгиланмади.
Шунга қарамай, НAТО раҳбари Йенс Столтенберг Украинага келгусида ҳарбий ёрдам кўрсатишга ва вақти келганда блокка қўшилиш жараёнини тезлаштиришга ваъда берди.
"Биз Украина НAТОга аъзо бўлишини тасдиқладик ва НAТОга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режаси талабини олиб ташлашга рози бўлдик. Бу Украинанинг НAТОга қўшилиш йўлини икки босқичдан бир босқичга ўзгартиради. Биз, шунингдек, иттифоқчилар келишиб, шартлар бажарилса, Украинага НAТОга аъзо бўлиш таклифини беришимизни ҳам очиқ айтдик”,деди Йенс Столтенберг.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.