Ҳуқуқ
19.10.2026
69

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра, умумий мулк иштирокчиларидан бири ўз улушини бошқа шахсга сотмоқчи бўлса, қолган мулкдорлар ушбу улушни имтиёзли равишда сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Бунда қолган мулкдорлар сотилаётган улушни бошқа харидорга таклиф қилинган нархда ва тенг шартларда биринчи бўлиб сотиб олишлари мумкин. Кимошди савдоси орқали сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
Улушини сотмоқчи бўлган мулкдор бу ҳақда бошқа мулкдорларни ёзма равишда хабардор қилиши, сотиш нархи ва бошқа шартларни кўрсатиши шарт.
Агар қолган мулкдорлар улушни сотиб олишдан воз кечсалар ёки белгиланган муддатда ўз ҳуқуқларидан фойдаланмасалар, сотувчи улушини бошқа шахсга сотиши мумкин.
Бунда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун қуйидаги муддатлар белгиланган:
— Кўчмас мулк бўйича — 1 ой;
— Бошқа мол-мулк бўйича — 10 кун.
Мазкур муддатлар мулкдорларга хабар берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Агар улуш ушбу имтиёзли ҳуқуқ бузилган ҳолда сотилса, бошқа мулкдорлар 3 ой мобайнида судга мурожаат қилиб, харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни талаб қилишлари мумкин.
Шунингдек, имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.
Қонунчиликка кўра, давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жойдаги ўз улушини сотганда, унинг тегишли қисмида ижарачи сифатида яшаётган шахслар ҳам имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Улар бу ҳуқуқдан фойдаланмаган тақдирда, мазкур ҳуқуқ бошқа мулкдорларга ўтади.
Ушбу қоидалар умумий мулкдаги улушни айирбошлаш шартномаси асосида бошқа шахсга бериш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.
Зиёвуддин Намозов,
журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.