currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. Бунда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади – Акбар Ташкулов

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. Бунда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади – Акбар Ташкулов

Ўзбекистон

calendar

08.01.2024

eye

867

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. Бунда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади – Акбар Ташкулов

Адлия вазири Акбар Ташкулов Мустақил Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан табрик йўллади.

“Ҳурматли ҳамкасблар!

8 январь – мустақил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун. Барчангизни ушбу сана билан самимий муборакбод этаман.

Мамлакатимиз ҳуқуқшунослари ҳамжамиятининг фуқароларимиз конституциявий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва давлатчилигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари беқиёс.

Ўтган юз йил давомида Ўзбекистон Республикаси адлия тизими ўзига хос шаклланиш ва ривожланиш босқичларидан ўтди. Хусусан, сўнгги 30 йилдан ошиқ вақт мобайнида мустақил Ўзбекистон давлатчилигининг шаклланиши ва мустаҳкамланишида адлия органлари ва муассасаларининг роли катта бўлди.

Мамлакатимизда ягона ҳуқуқий майдонни шакллантиришдек муҳим стратегик вазифани ҳал этишда устоз ҳуқуқшунослар қўйган пойдеворни бугун бир неча авлод шогирдлар шараф билан давом эттириб келмоқдалар.

Табиийки, сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини ҳуқуқий таъминлаш, мамлакатимиз манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилиш ва Ўзбекистоннинг халқаро имижига ижобий ҳисса қўшиш сизу бизнинг зиммамиздаги вазифалардан биридир. Шунингдек, тадбиркорлик, ижтимоий соҳалар, жамоат бирлашмалари учун ҳам ҳуқуқий мадад фаолиятимизнинг ажралмас қисмидир.

Аминманки, барчангиз олдимизга қўйилган ушбу вазифаларни юқори савияда адо этиш учун сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқдасиз. Ҳуқуқшунос сифатида фуқароларга ҳуқуқий кўмак бериш билан бир қаторда, норматив-ҳуқуқий базани ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, давлат хизматларини кўрсатиш, жамиятда касбий анъаналарни қатъий ҳимоя қилиш каби барча соҳаларда жонбозлик кўрсатмоқдасиз.

Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Коррупцияга муросасиз муносабат бўйича халқаро индексда 32 поғонага, Матбуот эркинлиги индексида 28 поғонага, Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди. 2023 йил 30 апрелда миллий тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми асосида Конституциямиз янги таҳрирда қабул қилинди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек: “Том маънода халқчил қомус бўлган Асосий қонунимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимиз ортга қайтмаслигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади”.

Ушбу зафарларда адлия ходимларининг ҳам хизмати ва ҳиссаси борлиги барчамизга ғурур бахш этади.

Мен бугун мазкур улкан ишларни амалга оширишда камарбаста бўлиб турган 10 мингдан ортиқ катта жамоамизнинг ҳар бир аъзосига

ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бундан кейин ҳам Ватанимиз ва халқимиз олдидаги вазифамизни тўлиқ ва сидқидилдан масъулият билан бажаришда барчангизга омад

ёр бўлсин.

Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.

Ҳурмат билан,

Адлия вазири А.Ташкулов”

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: