Ўзбекистон
06.10.2021
1 114

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур меморандумнинг мақсади ҳамкорликдаги институционал ўзаро муносабатлар учун асос яратиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Меморандум доирасида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда. Мазкур ҳужжат икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Маълумот ўрнида: бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг йигирмадан ортиқ адлия вазирликлари билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилган. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бир кишининг номига 10 талаб шартнома тузилгани ростми? UzAuto Motors расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартнома очилганидан кейин шартнома олишда адолатсизлик бўлаётган ҳақида хабарлар тарқалди.
Тилхат шартнома ўрнига ўтадими? Қарз олиш, бериш, ундириш бўйича муҳим 5 та қоида
Қарз шартномаси тузилмаса нима бўлади? Қарзни ундира олмаса, қарз олган шахс жавобгарликка тортиладими? Суд орқали қарзни ундириш учун қанча давлат божи тўланади? Hudud24.uz қарзга оид муҳим нормаларни тушунтиради.
Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси
Ишга кирганингизда қўлингизга шартнома тутқизишади ва сиз уни ўқиб-ўқимай имзолайсиз. Асосийси, ишга кириб олдим-ку, энди яхши ишласам бўлди деб ўйлайсиз. Тўхтанг! Шартномани яхшилаб ўқинг.
Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Туркманистонда ОАВга берган интервьюсида газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилишини маълум қилди.