currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Ўзбекистон

calendar

27.10.2023

eye

985

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги вазият ҳақида: Қуролли можарони тўхтатиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган. Унда бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. “Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз”, — деб ёзди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов. 7 октябрь куни Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати аъзолари Исроилнинг чегарадош ҳудудларига ҳужум қилганидан кейин, исроиллик ҳарбийлар бунга жавобан сектор ҳудудини ўққа тутиб келмоқда. Авиазарбалар натижасида минглаб тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган. Ўзбекистон ТИВ 9 октябрь куни ҳам мазкур можаро бўйича баёнот бериб, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирган эди. Мавзуга доир: “Даҳшатли зўравонлик” – Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужумни қоралади

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
14-апрел 2024, 05:49
1 154

Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилади

15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

cover image
3-феврал 2024, 10:59
1 022

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

cover image
6-ноябр 2023, 08:10
965

Исроил–Ғазо урушида БМТнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди

Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир.

cover image
19-октябр 2023, 13:09
1 557

ҲАМАС-Исроил можароси. Нега БМТ минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаяпти?

Куни кеча, 18 октябрда АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҲАМАС жангарилари ва Исроил ўртасидаги можарода гуманитар тўхтамга чақирган резолюциясига вето қўйди. Бунга жавобан Россиянинг БМТдаги элчиси америкалик ҳамкасбларини “иккиюзламачилик ва икки стандартлилик”да айблади. Human Rights Watch ташкилоти Ғазодаги қуролли ҳаракатларни ҳарбий жиноят санамоқда. Hudud24.uz БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазодаги вазиятни юмшатишга бўлган уринишлари ва Кенгаш фаолиятидаги муаммолар, хусусан, вето ҳуқуқи ҳақида сўз юритади.