Ўзбекистон
06.08.2021
1 009

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Мамлакатимиз етакчиси Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юқори даражада ташкил этилганини, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда бу яна бир муҳим босқич бўлишини таъкидлади. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Давлат раҳбарлари пандемиянинг қийин даврига қарамай, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда аввал эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилди. Ижобий ўсиш суръатларни давом эттириш учун янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, чегарадош ҳудудлар ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш кераклиги таъкидланди. Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқотда бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни топиш, самарали лойиҳа ва шартномалар тайёрлаш учун яқин вақтларда Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди. Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шериклик муносабатларини халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил мустаҳкамлаб бориш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди
100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини аниқлаб берди
ИИВ ва халқаро ташкилотлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Унда одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини такомиллаштириш муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев бугун Чимкентда Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашади
Музокаралар кун тартибидан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ўрин олган.