currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистонда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

12.10.2023

eye

781

Ўзбекистонда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Тошкентда Бразилия элчихона очиши мумкин.Бу ҳақда “Дунё”АА хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов жорий йилнинг 5 октябрь куни Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказган. Мария Виотти Бразилияда ўрнатилган протокол тартиб ва таомилларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон элчисини аккредитация қилиш масаласини тезлаштириш мақсадида, ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги унга ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиш учун ваколат берганлигини маълум қилган. Шу муносабат билан Бразилиянинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топшириш маросими бўлиб ўтган. “Ўзбекистон раҳбариятига Бразилиядаги ўз вакилини тайинлаш тўғрисидаги қарори учун ҳукуматим номидан миннатдорлик билдираман. Бу эндиликда икки томонлама кун тартибини сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонаман”, – деган Мария Виотти. Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари, ўз навбатида, Президентининг кўрсатмаларига биноан мамлакатнинг Бразилия билан алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат ва мудофаа соҳаларида кенг қамровли қўшма савдо-инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирган. Бразилия элчиси  сўнгги йилларда икки томонлама савдо айланма мисли кўрилмаган даражада ошиб январь-август ойларида 500 миллион долларга етганини, Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий иқтисодий ҳамкорига айланганини қайд этган. Учрашув давомида Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинган. Савдо айланмасида балансни таъминлаш мақсадида Бразилия томони Ўзбекистондан турли номенклатурадаги товарлар экспортини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини айтган. Пировард йўналиш сифатида мамлакатимиздан минерал ўғит ва озиқ овқат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш таклиф этилган. Учрашув якунида томонлар ишонч ёрлиғининг асл нусхасини Бразилия Президенти Луис да Силвага топшириш учун Ўзбекистон эличисининг ушбу мамлакатга ташрифини жорий йилнинг охирига қадар уюштириш бўйича келишиб олган. Сафар давомида расмий учрашувлардан ташқари асосий урғуни иқтисодий кун тартибга қаратган ҳолда мамлакатнинг йирик ишбилармонлар доиралари вакиллари, савдо палаталари, турли тижорий уюшмалари ва етук корхоналари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш масаласи биргаликда ишлаб чиқилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-апрел 2024, 09:34
1 125

Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.

cover image
10-ноябр 2023, 05:31
1 174

Ўзбекистон элчиси Швеция қироли билан учрашди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Ғаниев Швеция Қиролига ишонч ёрлиқларини топширган.

cover image
1-ноябр 2023, 13:36
1 049

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди

Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.

cover image
30-октябр 2023, 06:01
1 172

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.