Ўзбекистон
03.04.2024
1 472
© Фото: hudud24.uzЎзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви самарали ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотларига педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш, ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этиш ваколатлари берилмоқда. Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасалари ўқув режалари, ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасида таълим ташкилотларини аттестация ва давлат аккредитацияси, шунингдек, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги механизмларини жорий этиш, таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланиши ҳам қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.
Бундан ташқари, “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунларга давлат таълим стандартининг нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан мажбурий бажарилиши лозимлиги белгиланмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан таълим ташкилотларини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатлари аниқ белгиланади, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмлар янада мустаҳкамланади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Лицензияси бекор қилинган нодавлат олийгоҳлар талабалари ўқиши кўчирилди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11-март санасидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистондаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилди
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда иситиш тармоқлари, совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланган.
Супер-контракт бўйича айрим тартиблар тасдиқланди
Олий таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун яна бир қатор енгилликлар берилмоқда.