currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

Ўзбекистон

calendar

25.01.2024

eye

1 352

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижий ОТМларда ўқитилади. Бу бўйича “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);

“Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);

“Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);

“Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);

“Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: