Ўзбекистон
10.10.2023
1 328

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳ поездда эконом классдан VIP классга жойини ўзгаритириш учун поезд бошлиғига 15 АҚШ доллари берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, турист поезд кузатувчикари( проводник) олдига бориб, 10 АҚШ долларига сотиб олган чиптасини 15 АҚШ доллари бериб, Vip классга алмаштирган. Ҳолат юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди. Ушбу ҳодиса 2023 йилнинг 6 июль кунида бўлиб ўтган, 10 июль куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. “Ҳозирги кунда “Afrosiyob” электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган. Сизлардан эски маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз”, – дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодаль йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди
Андижонда илк бор ички туризм ярмаркаси ўтказилди
Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш ҳаракатлари анчайин кенг кўламда йўлга қўйилган бўлиб, туризм бошқармаси ташаббуси билан илк бор ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.
Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди
Темир йўл изи ичида бўлган йўл созловчи ҳамкасбларининг огоҳлантириш ишоралари ва махсус сигнални сезмаган.
Тошкентдан Хожикентга борувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтайди
Ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида 8 ноябрдан шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинча ҳаракатланмайди