Ўзбекистон
19.03.2021
1 183

Хитой фанлар Академияси Микробиология институти ва Аnhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан яратилган ҳамда ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги (СНО ҳужайрали) рекомбинант вакцинаси Хитойда фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Reuters”га таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди. Мазкур вакцина Хитой Халқ Республикасида тезкор фойдаланиш учун рухсат берилган коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган тўртинчи вакцина ҳисобланади. Мазкур вакцина устидаги тадқиқотлар 2020 йилнинг бошида бошланган бўлиб, илмий натижалари халқаро “Cell” журналида чоп этилди. 2020 йилнинг октябрида вакцинанинг I ва II фаза синовлари якунланди. Натижаларда вакцинациянинг бутун курси давомида енгил реакциядан ортиқ жиддий ножўя таъсирлар юзага келмагани қайд этилди, шунингдек, вакцинани қабул қилишда самардорликни баҳоловчи хусусиятлардан бири бўлган қонда нейтралловчи антитаначаларнинг ҳосил бўлиши белгиланган талабларга тўғри келиши аниқланди. 2020 йилнинг ноябрь ойидан Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор ва Индонезияда вакцинанинг III фаза клиник синовлари бошланди. Мазкур III фаза клиник тадқиқотлари муваффақиятли ўтди, тадқиқотларни биринчилардан бошлаган Ўзбекистонда ҳам вакцинанинг жиддий ножўя таъсирлари аниқланмади. Мазкур вакцина бўйича тадқиқот ишларида фаол иштироки учун хитойлик ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон ҳаммуаллиф сифатида тан олинди. Мазкур вакцина Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 номи билан рўйхатдан ўтди. Мазкур вакцина сақлаш ва транспортировкаси жараёнлари камҳаржлиги билан ажралиб туради.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сони 18 тани ташкил қилади.
Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади
Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи ортишини аниқлади.
Хитой давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
Си Жинпингнинг собиқ яқин тарафдорларидан бирини тўсатдан юрак хуружи тутган.
Ханчжоу-2022: Пара Осиё ўйинларининг илк куни 4 та медаль билан бошланди, шундан 3 таси олтин
Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади.