Ўзбекистон
03.09.2023
1 229

Тўрт нафар ўзбекистонлик иқтидорли ўқувчи Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди, деб хабар берди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги. Олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар: Дилёрбек Валижонов-Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси; Дилшодбек Хўжаев -Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси. Қайд этиш мумкин, Ўзбекистон Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади. Маълумот ўрнида, жорий йилда энг нуфузли 5 та халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 13 та медални қўлга киритди. Бу мамлакат тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкентда 12 ёшли ўқувчи жисмоний тарбия дарсида копток тегишидан вафот этди
Ўқувчи футбол ўйнаётганда кўкрак қафасига копток тегиши оқибатида ҳушини йўқотган.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Мобил қурилмалардан кўп фойдаланадиган ўқувчилар қандай касалликларга чалинаётгани маълум бўлди
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида тадқиқот ўтказди.
Ўқув йили бошланди. Болани бошқа синфга ёки мактабга кўчириш мумкинми? 6 та муҳим маълумот
Синфдан-синфга ёки бошқа мактабга ўтиш тартиби қандай? Кимга мурожаат қилинади? Ўқувчи хориждаги мактабдан Ўзбекистондаги мактабга кўчирилганда у ердаги мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарми? Ота-оналар нима қилиши керак? hudud24.uz шулар ҳақида батафсил ҳуқуқий маълумот беради.