currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда

Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда

Ўзбекистон

calendar

21.08.2023

eye

1 007

Ўзбекистонликлар даромадининг деярли ярмини озиқ-овқатга сарфламоқда

Бутун дунёда истеъмол харажатлари ошиб бормоқда. Бу ҳақида халқаро тадқиқотлар билан шуғулланувчи Euromonitor International ташкилоти ўзининг навбатдаги маърузасида маълум қилди. Унда қайд этилишича, ўзбекистонликлар ойлик даромадларининг 46,5 фоиз фоизини озиқ-овқат сотиб олишга сарфлайдилар. Қозоғистонда бу кўрсаткич янада баланд – 49,4 фоиз, Нигерияда эса дунёдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган – 59 фоиз. Дунёда озиқ-овқат нархи маошлар ва даромадларга нисбатан энг арзон мамлакатлар сифатида АҚШ (6,7 фоиз) ва Сингапур (8,4 фоиз) қайд этилган. Euromonitor International бош офиси Лондонда жойлашган бўлиб, бизнес таҳлиллари, бозор ҳолати ва истеъмолчилар бўйича маълумотлар тақдим этувчи етакчи ташкилот ҳисобланади. Ташкилотнинг 2023 йил учун эълон қилган таҳлилларида айтилишича, бутун дунёда ҳар 4 истеъмолчидан 3 таси кундалик истеъмол харажатлари ошиб бораётганидан ташвишда. “Нархлар иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсиши шароитида истеъмолчилар ўзларининг асосий эҳтиёжларини қондиришга қийналишади. Бу эса “турмуш баҳоси” инқирозига олиб келиши мумкин. Турмуш баҳоси (Cost of living) – маълум турмуш даражасини сақлаб туриш учун зарур эҳтиёжларга сарфланадиган маблағ. Ташкилот 2023 йилда бутун дунё аҳолисининг даромадлари ўртача 5,3 фоизга ортиши фонида бутунжаҳон инфляция кўрсаткичи 6,9 фоизга етишини прогноз қилган ва буни рекорд даражада юқори инфляция деб баҳоламоқда. Шунингдек, Euromonitor International жаҳондаги йирик иқтисодиётга эга бир қанча мамлакатларни мисол тариқасида олар экан, улардаги “турмуш баҳоси” ва инфляция кўрсаткичларининг 2021–2023 йилларга оид ўзгаришини қуйидагича келтиради:

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
31-май 2024, 10:20
1 085

Қайси маҳсулотларни яроқлилик муддати тугаганидан кейин ҳам истеъмол қилса бўлади?

Бутун дунёда истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга қаратилган ҳаракат, егуликни бўлишиш (инглизча foodsharing - “егуликни бўлишиш”) машҳур бўлиб бормоқда.

cover image
12-декабр 2023, 12:29
1 002

АҚШлик олимлар инсон ички аъзоларининг қариш тезлигини аниқлаш усулини топди

Бунинг учун 20 ёшдан 90 ёшгача бўлган 1400 нафар кўнгилли тадқиқот жараёнига жалб қилинган.

cover image
10-октябр 2023, 14:00
1 978

Озиқ-овқатлар қандай шартларда сотилиши керак? 4 муҳим маълумот

Озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Нонни иккига бўлиб сотиш мумкинми? Туз, шакар, ун, ёрма, меваларни сотишда қандай талаблар бор? Қонунчилик бу ҳақида нима дейди? Hudud24.uz шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

cover image
25-феврал 2023, 16:42
1 703

Озиқ-овқат харид қилаётганда қадоғидаги қандай ёзувларга эътибор бериш керак?

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни қадоқланган, ўралган ва тамғаланган ҳолда сотувга чиқаришлари шарт.