Ўзбекистон
03.06.2025
190
Ўзбекистонда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш қонун билан тартибга солинади. Аммо айрим фуқаролар ер ажратилмаган, рухсатнома олинмаган ёки қурилиш меъёрлари бузилган ҳолатда иморат қуриб қўйишади. Бу ҳолат фуқаролик кодексининг 212-моддасида ўзбошимчалик билан иморат қуриш деб аталади.
Қуйидаги шартлардан бирортаси бўлса, у ҳолда иморат ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади:
▪️ Қурилиш учун ер ажратилмаган бўлса;
▪️Махсус рухсатнома (лойиҳа, архитектура розилиги) олинмаган бўлса;
▪️Қурилишда белгиланган меъёр ва қоидаларга риоя қилинмаган бўлса.
▪️ У иморатга мулк ҳуқуқини ололмайди;
▪️У бундай иморатни сота олмайди, ижарага бера олмайди, ҳадя эта олмайди ёки бошқа битимлар тузолмайди.
▪️Агар кимнингдир ҳуқуқлари бузилган бўлса ёки давлат органлари даъво қилса, суд қарори билан иморат бузиб ташланади.
▪️ Иморатни қурган шахс уни ўзи ёки ҳисобига бузиши шарт бўлади.
Баъзи ҳолларда — агар ер эгаси (масалан, доимий фойдаланувчи ёки меросхўр) бўлса — у иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
Агар суд розилик берса, у ҳолда бу шахс қурилиш учун сарфланган харажатларни иморатни қурган одамга тўлаб беради.
▪️Агар иморат бошқа одамларнинг ҳуқуқларига зарар етказса;
▪️ Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирса — бу ҳолатда ҳеч қачон мулк ҳуқуқи берилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?
Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.