currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзини ўзи банд қилганларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Ўзини ўзи банд қилганларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Life Style

calendar

29.10.2026

eye

30

Ўзини ўзи банд қилганларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги имкониятлар яратилмоқда.

Эндиликда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 50 млн сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин.

Аризалар “Oilakredit.uz” платформаси орқали ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида қабул қилинади. Банкка бориш шарт эмас.

“Оғир” туман ва маҳаллаларда кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик: ижтимоий реестрга киритилган оилаларни кооперацияга жалб қилган тадбиркорларга ҳар бир оила учун 50 млн сўмдан, жами 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит берилади.

2026 йил 1 октябрдан эса ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик бизнес субъектлари кредитлари фоизининг бир қисми компенсация қилинмоқда.

Улашиш: