currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларҚимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олишнинг аҳамияти

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олишнинг аҳамияти

Тармоқда нима гап?

calendar

19.06.2025

eye

73

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олишнинг аҳамияти

Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, капитални жалб қилиш ва инвестиция қилиш учун қулай муҳит яратади. Бироқ, ушбу бозорда ноқонуний ҳаракатлар, хусусан, ҳийла-найранг (манипуляция) ҳолатлари ҳам учраши мумкин. Ҳийла-найранг қимматли қоғозлар нархини сунъий равишда ўзгартириш, бозорда сохта талаб ёки таклиф яратиш орқали инвесторларга зарар етказади ҳамда бозорнинг шаффофлиги ва ишончлилигига путур етказади.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 15 майдаги Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 2-сонли буйруғига мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳийла-найрангни олдини олиш қоидаларининг моҳияти

Юқоридаги Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилаб беради. Бу қоидаларнинг асосий мақсадибозорда шаффофликни таъминлаш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний ҳаракатларни чеклаш.

Ушбу Қоидаларда бир қатор асосий тушунчалар белгиланган:

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари: Эмитентлар, инвесторлар, профессионал иштирокчилар, биржалар ва Марказий депозитарий каби барча субъектлар.

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг қилиш: Ёлғон маълумот тарқатиш, нархни сунъий равишда ўзгартириш ёки сохта савдо ҳажмини яратиш орқали бозорда чалғитувчи вазият ҳосил қилиш.

Ҳийла-найранглар объекти: Битим нархи, ҳажми ёки иштирокчиларнинг мулкий манфаатлари.

Ваколатли давлат органи: Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ёки унинг ваколатли вориси), бозорни тартибга солиш ва назорат қилиш функциясини бажарувчи орган.

Профессионал иштирокчилар ва уларнинг мажбуриятлари

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчилар (брокерлар, дилерлар ва бошқалар) ҳийла-найрангни олдини олишда марказий роль ўйнайди. Қоидалар уларнинг фаолиятига аниқ талаблар қўяди:

Мижозлар топшириқларини қабул қилишда эҳтиёткорлик: Иштирокчилар мижознинг тўлов қобилияти ёки қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи йўқлиги аниқланганда топшириқни рад этишга ҳақли. Бу, ноқонуний битимларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Хатарлар ҳақида огоҳлантириш: Иштирокчилар мижозларни битимлар билан боғлиқ хатарлар ҳақида огоҳлантириши шарт.

Маълумот шаффофлиги: Мижозларга битимларнинг натижалари, комиссия тўловлари, солиқлар ва бошқа шартлар ҳақида тўлиқ маълумот бериш.

Ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлса, топшириқни қабул қилмаслик: Агар мижознинг топшириғи нархларни манипуляция қилишга олиб келиши мумкинлиги аниқланса, иштирокчи уни қабул қилмаслиги шарт. Бу энг муҳим талаблардан биридир.

Репо битими бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги ҳақида хабар бериш: Агар мижоз репо битими бўйича мажбуриятларини бажармаса, ваколатли давлат органига хабар бериш мажбурияти юклатилади.

Тақиқланган ҳаракатлар

Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида мутлақо тақиқланган ҳаракатлар рўйхатини ҳам белгилайди:

Мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимлар: Бундай битимлар кўпинча бозордаги сохта фаолликни кўрсатиш учун амалга оширилади.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта иштирокчиларга айнан бир хил топшириқ бериш: Бу ҳам нархни сунъий равишда ўзгартиришга қаратилган бўлиши мумкин.

Репо битими бўйича мажбуриятларни бажармасликка кўмаклашиш.

Ёлғон ёки чалғитувчи маълумот тарқатиш.

Қимматли қоғозлар нархини сунъий равишда ошириш/пасайтириш: Масалан, сохта савдо таассуротини уйғотиш орқали учинчи шахсларни манипуляторлар учун қулай нархда сотишга ёки сотиб олишга ундаш.

Бозор иштирокчиларини чалғитиш мақсадида ўзаро келишув асосида битим тузиш.

Назорат ва жавобгарлик

Қоидалар ваколатли давлат органининг бозорни назорат қилишдаги ролини аниқ белгилайди. Бу орган ҳийла-найранг аломатлари аниқланганда тегишли чораларни кўришга, жумладан, ўрганиш материалларини судга юборишга ва оммавий ахборот воситалари орқали огоҳлантиришлар эълон қилишга ваколатлидир.

Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари (биржалар) ва депозитарийлар ҳам ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлганда ваколатли органга хабар бериши шарт.

Ушбу Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар. Бу, бозорда тартиб-интизомни сақлаш ва ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш учун муҳим кафолатдир.

Хулоса

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари бозорнинг барқарорлиги, шаффофлиги ва инвесторларнинг ишончлилигини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий асосдир. Ушбу қоидалар профессионал иштирокчиларга аниқ мажбуриятлар юклаб, тақиқланган ҳаракатларни белгилаб, назорат механизмларини кучайтириш орқали бозорда соғлом рақобат муҳитини яратишга ва ноқонуний операцияларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ушбу механизмларнинг самарали амал қилиши инвестиция муҳитини яхшилаб, иқтисодиётнинг янада ривожланишига ҳисса қўшади.

Мазкур қоидалар 2025 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

Адолат миллий ҳуқуқий ахборот

маркази бош маслаҳатчиси

Мафтуна БЕГМАТОВА

 

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 119

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 033

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 029

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
987

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.