Ўзбекистон
12.05.2021
1 216

Президент иштирокида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат – 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,1 фоизга ўсгани маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир тармоқ раҳбари бирор муаммо бўлса айтиши кераклигини таъкидлаган. «Бугун ҳар бир тармоқ раҳбари бирор муаммо бўлса айтиши керак. Ҳар масаланинг ечимини топиш шарт. Ура-ура қиладиган раҳбарлар керак эмас. Мураккаб пандемия даврида иқтисодий барқарорликни таъминлаш керак. Вазирликлар, ҳокимликлар, тармоқларда вертикал тизим ишламаяпти. Ташаббускорлик етишмаяпти. Шунча вазир ўринбосарлари нима иш билан шуғулланяпти? Вазирларнинг ўринбосарлари ҳам қонун доирасида масъулият ва жавобгарликни ўзига олиши керак. Агар ҳар ким ўз вазифасини бажарса, коррупцияни йўқ қилсак, жойларда вазирнинг вертикал тизими ишласа, натижа бўлади», — дейди Президент. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев саноат тармоқларида ўсиш кўрсаткичларини қўшиб ёзиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида гапирди. «Биз пахтада припискани йўқ қилдик, лекин саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилолмаяпмиз. Бу нима деган гап? Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими? Прогнозни бажаролмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак? Биринчи чоракда Ўзавтосаноатда ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, Ўзбекнефтгаз – 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари – 10 фоизга пасайган. Сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин?», — дея мутасаддиларга савол берди президент.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2021-2022 йилларда раислик қилади
Нодавлат нотижорат ташкилотлари — сайлов жараёнининг муҳим иштирокчиси